Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Volkswagen Teslaʼдан янги ишлаб чиқариш сирларини ўрганмоқчи
8.04.2022 09:11,  
66

Электр автомобиллари бизнеси ҳақида гап кетганда, Tesla ҳозирда энг катта номлардан бири ҳисобланади. Бир асрга яқин тарихга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, ёш америкалик ишлаб чиқарувчига етиб олиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. Улар орасида янги  Volkswagen ҳам бор. Демак бугун Volkswagen ҳақида фикр юритамиз.

Tesla Германиянинг Берлин шаҳрида жойлашган мега заводини очганидан сўнг Европа брендлари учун янада кўпроқ хавф туғдирди.

Tesla'нинг янги заводида мисол учун битта Model Y'ни бошидан охиригача атиги 10 соат ичида йиғиш мумкин. ВW Tesla'га нисбатадан ҳасаддан кўра, компаниядан инновацион ғояларни ўрганмоқда.

Volkswagen электр автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтирилган 2,2 миллиард долларлик бутунлай янги завод қуриш режалари якунланишига бир неча ҳафта қолганда,ушбу завод Tesla'нинг чангида қолиб кетишидан қўрқмаяпти.

Volkswagen брендининг ишлаб чиқариш бўйича бошлиғи Кристиан Воллмернинг тушунтиришича, бу янги ишлаб чиқариш объекти — бу ерда  Project Trinity деб номланган янги EV ишлаб чиқарилади — ишлаб чиқариш вақтини қисқартириш ҳаракатларига ёрдам беради. «Мақсадимиз аниқ: биз ишлаб чиқаришимиз билан стандартни ўрнатмоқчимиз», деди Воллмер Reuters агентлигига. «Агар биз 10 соатга ета олсак, бу биз учун жудаям катта натижа».

Айни пайтда компания ўтган йилга нисбатан унумдорликнинг 5 фоизга яхшиланганини нишонламоқда, аммо бу рақобатчилардан фарқни йўқотиш учун ҳали ҳам етарли эмас. Янги завод 2026 йилгача ишга тайёр бўлиши режалаштирилган, бироқ бу орада Tesla ишлаб чиқариш устунлигига эга.

Хўш, Tesla қандай қилиб бунақа натижага эришди? ва VW унга эришиш учун нима қилиши мумкин?

Tesla'нинг соҳадаги афзалликларидан бири шундаки, у фақат электр транспорт воситаларига эътибор қаратган. Бошқа компаниялар эса ҳам ички ёнув, ҳам электромобилларни яратишлари керак, бу эса уларнинг молиявий аҳволига сезиларли зарар келтириши мумкин. Tesla муҳандислик бўйича собиқ бошлиғи Эван Ҳоретский: «Tesla ҳақиқатан ҳам қисмлар сонини камайтириш ва оддийроқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ҳаракатни амалга оширади».

Қандай қилиб Tesla Model Y қурилмаларини шу қадар тез бирлаштира олади?

Бренд вакилининг сири унинг инқилобий гига-пресслари жуфтлигида эканлигини маълум қилди, улар автомобилнинг орқа қисмини ҳосил қилиш учун ҳайратланарли 6000 тонна босим ўтказади. Бу билан олти дақиқада 17 та компонент ишлаб чиқарилиши мумкин ва бу Volkswagen учун ҳам калит.

Volkswagen ушбу технологиянинг афзалликларини тан олади ва ўзининг баъзи заводларида гига-cастинг техникасини жорий этишга умид қилади. Ҳозирги вақтда у ҳар бир штампланган металл панелни замонавий хавфсизлик стандартларига мос келадиган майдаланиш зоналари билан алоҳида яратишнинг эски услубини қўллайди.

Ишлаб чиқариш вақтлари Volkswagen'да ҳозир қанчани ташкил қилади?

ID.3 бир нечта замонавий қурилиш техникасидан фойдаланади, лекин у ишлаб чиқариш линияларини бошқа автомобиллар билан баҳам кўрса, ҳар бир блокни йиғиш учун тахминан 30 соат вақт кетади. Бундан фарқли ўлароқ, бренд Tiguan'ни Германиядаги заводида атиги 18 соат ичида йиғиши мумкин. Бу ҳали ҳам Tesla'нинг 10 соатлик дастуридан бироз узоқроқ, аммо VW ҳар йили янада вақтни камайтириб боришга умид қилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан