Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Володимир Зеленский: Донбасс учун жанг бошланди
19.04.2022 17:28,  
290

Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида Россиянинг Донбассни эгаллаш учун жанг бошлаганини эълон қилди.

«Россия қўшинлари узоқ тайёргарлик кўрилган ҳаракат – Донбасс учун жангга киришди. Россия армиясининг катта қисми ушбу йўналишдаги ҳужумга асосий эътиборини қаратган. Ҳудудни эгаллаш учун қанча россиялик ҳарбий жалб қилинишидан қатъи назар, биз ҳимояланишда давом этамиз. Ҳар куни ватан учун курашамиз. Украинанинг ҳеч нарсасини бериб қўймаймиз ва бировнинг буюми бизга керак эмас», - деб ёзди Зеленский.

Зеленскийнинг таъкидлашича, шарқ ва жанубда рус қўшинлари сўнгги пайтларда аввалгидан кўра кўпроқ ўйлаб ҳужум қилишга уринмоқда.

«Улар асосий куч билан бостириб кириш учун давлатимиз мудофаасидаги заиф нуқталарни қидирмоқда», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Ўз навбатида Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак урушнинг иккинчи босқичи бошланганини қайд этди ва халқни мамлакатнинг қуролли кучларига ишонишга чақирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан