Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Wildberries онлайн дўкони эгаси Россиянинг энг бой аёли бўлди
20.02.2020 18:56,  
441

Wildberries онлайн дўкони асосчиларидан бири ва эгаси Татяна Бакальчук  Форбес журналининг версиясига кўра, Россиянинг энг бой хоними деб топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Бакальчукнинг бойлиги йил давомида 400 миллион долларга кўпайган ва 20 февралда 1,4 миллиард долларни ташкил қилган.

“Бакальчук  бойлигини кўпайиши унинг асосий активи — Wildberries онлайн-дўкони баҳосининг ўзгариши ҳисобига амалга ошди. Россиянинг энг катта онлайн-дўконлари рўйхатида Wildberries биринчи ўринни эгаллади. 2019 йилда дўконнинг савдо айланмаси 88 %га ортиб, 223,5 млрд рублни ташкил қилди”, — деб қайд этади Forbes.

Wildberries 2019 йилда 164 миллион дона буюртмаларни етказиб берган. Бу бир йил олдинги натижаларга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Шунингдек, маҳсулотлар ассортиментида ҳам шундай ўсиш кузатилган: 1.8 миллионтадан 3.6 миллионтага.

Компания буюртмаларни Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Арманистон бўйлаб етказиб берилади. Ҳозирда эса Словакияда 200 миллион евролик логистик хаб қуришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан