Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








The Washington Post: Украина АҚШ ҳарбий ёрдамини энг кўп олувчи давлатга айланди
18.05.2022 12:53,  
62

Газетанинг қайд этишича, Вашингтон Киевга 2014 йилдан 2021 йилгача тахминан 2,7 миллиард доллар юборган.

Украина бу рўйхатда Миср ва Исроилни ортда қолдириб, АҚШдан ҳарбий ёрдам кўрсатувчи дунёда биринчи ўринга чиқди. Бундай тахминлар сешанба куни The Washington Post  газетасида чоп этилган мақолада келтирилган.

Материалда қайд этилишича, Қўшма Штатлар Киевга 2014 йилдан 2021 йилгача 2,7 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам юборган. Шу билан бирга, Украинада ҳарбий махсус операция бошланганидан буён ушбу ёрдам ҳажми 3,8 миллиард долларни ташкил этди. 

Нашрнинг таъкидлашича, кўриб чиқилаётган 40,1 миллиард долларлик янги ёрдам пакетида мудофаа учун 20 миллиард долларга яқин маблағ бор.

Газета ушбу рақамларни 2020 молиявий йил учун мавжуд бўлган сўнгги маълумотлар билан солиштиради (АҚШда 1 октябрдан бошланади). Ўшанда АҚШ ҳарбий ёрдамини дунёда энг кўп олувчи давлат бўлиб 3,3 миллиард доллар олган Исроил бўлди, иккинчи ўринда Миср (1,3 миллиард доллар), учинчи ўринда Иордания (0,51 миллиард доллар) жойлашган.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраб мурожаатига жавобан махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москванинг режаларида Украина ҳудудларини босиб олиш йўқ, мақсадлар эса мамлакатни демилитаризация ва денасификация қилишдир. 

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бунга жавобан Россия Федерациясига қарши кенг кўламли санкциялар қўллашди ва Киевга қурол етказиб беришни кучайтирдилар. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов Ғарбнинг Украинани ҳарбийлаштириши Европа ва жаҳон хавфсизлигига бевосита таҳдид солишидан огоҳлантирди. 

Унинг қайд этишича, Москва Киев режими ҳомийларини қон тўкилишини рағбатлантиришни тўхтатишга ва уларнинг фаолияти оқибатлари ҳақида жиддий ўйлаб кўришга чақирмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан