Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WSJ: АҚШ Давлат Думаси депутатларига қарши янги санкциялар тайёрламоқда
23.03.2022 12:37,  
117

WSJ: АҚШ Давлат Думаси депутатларига қарши янги санкциялар тайёрламоқда.

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШ маъмурияти Россия Давлат думаси депутатларининг аксариятига қарши янги санкциялар тайёрламоқда.

Нашр манбаларига кўра, 300 дан ортиқ депутат Америка расмийларининг санкциялари остида қолиши мумкин.

Янги чеклов чоралари пайшанба куни АҚШ президенти Жо Байденнинг Европага бўлажак ташрифи чоғида эълон қилиниши кутилмоқда.

У Брюсселга ташриф буюришни режалаштирмоқда, у ерда НАТО, Европа Иттифоқи ва G7 саммитларида, шунингдек, Варшавада иштирок этади.

Ҳозирда ўнлаб россияликлар АҚШ санкциялари остида. Улар орасида Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу, Олег Дерипаска ва Россия элитасининг бошқа вакиллари бор.

Бироқ, нашрнинг тан олишича, ҳозирча бу санкцияларнинг барчаси Владимир Путинни Россиянинг Украинага бостириб киришини тўхтатишга мажбур қила олмади ва янги санкциялар россиялик қонунчиларга қандай таъсир қилиши аниқ эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан