АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Истанбулда "озиқ-овқат битими"га эришилгандан сўнг энг катта келишув доирасида Украина донини сотиб олиш ва етказиб бериш учун 68 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" нашри хабар берди.
Агентлик томонидан ажратилган маблағлар БМТнинг жаҳон озиқ-овқат дастури орқали 150 минг тоннагача буғдойни харид қилиш ва экспорт қилиш учун ишлатилади, дея қайд этади WSJ.
Нашр таъкидлаганидек, бу Украина можароси бошланганидан бери Украинадан дон экспорт қилиш бўйича энг катта битим бўлади.
Сотиб олинган дон "очарчилик ва озиқ-овқат етишмовчилиги" бўлган мамлакатлар аҳолисига ёрдам бериш учун ишлатилади, деди USAID раҳбари Саманта Пауэр.