Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хабаровскда 70 қирғиз ва 20 ўзбек ҳайдовчилари ОМОН тарафидан калтакланди
16.12.2019 20:49,  
4151

Хабаровскда ОМОНчилар 80 га яқин мигрант-ҳайдовчиларни ушлаб, бир неча соат давомида калтакладилар. Бу ҳақда «Аззатык» радиосига Қирғизистон фуқаролари айтиб беришди. «Озодлик» радиоси ҳам 20 га яқин Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани ҳақида хабар тарқатди.

Шаҳарда етти ойдан бери ҳайдовчилик қилаётган қирғизистонлик Самарбек Осмон уулунинг сўзларига кўра, 12 декабрь куни хавфсизлик кучлари И.П.Васильев автопаркининг 80 га яқин ҳайдовчисини ҳибсга олиб, калтаклаган ва ҳужжатларини тортиб олган.

“Мени эрталабгача уришди. Ҳужжатларим йўқлиги сабаб касалхонага ҳам ётолмадим. Ҳозир уйдаман, аҳволим ёмон. Қовурғам синган. Юзимда калтак аломатлари йўқ, бироқ бутун танам кўкарган. Улар ҳаттоки нимада айблашаётганини ҳам айтишмади”, - дейди ҳайдовчи.

У, шунингдек, ўн кишига мўлжалланган хонага олиб киришганини ва у ерда 3 нафар ниқобли шахслар калтаклаганини айтди. Самарбекнинг айтишича, улар баъзиларни “миграция ҳужжатини чайнашга ва сув билан ютишга” мажбурлаган.

Бошқа бир жабрланувчи Жырғалбекнинг айтишича, хавфсизлик ходимлари калтаклашдан олдин кузатув камераларини ёпиб қўйишган. "Улар: сенлар қизилдан ўтасанлар, деб бақириб, бизни безорилар деб атади. Бизнинг башараларимиз уларни ғазаблантирди", деди у. Шунингдек, 5 нафар ҳайдовчини роса дўппослашганини қайд этди.

Қирғизистоннинг Хабаровскдаги консули Қодирбек Мирзабоев жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган 17 нафар фуқаро ОМОН томонидан калтаклангани ҳақида шикоят олинганини тасдиқлади. Шу муносабат билан консуллик ИИВ, прокуратура ҳамда ФХХга нота йўлланганини маълум қилди ва жавоби келаси ҳафтада айтилишини таъкиблаб ўтди. Мирзабоевнинг қўшимча қилишича, нотага жабрланувчиларнинг тиббий маълумотномалари ҳам илова қилинган.

Шунингдек, калтакланган муҳожирлар Москвадаги ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка мурожаат қилишди.

13 декабр куни Хабаровск вилояти Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида Хабаровскда "ноқонуний муҳожир" рейди бўлиб ўтгани ҳақида хабар пайдо бўлди: рейд давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 73 нафар фуқаро аниқланган. Миграция назорати бўлимида текширилгандан сўнг, полиция 12 киши Россияда бўлиш тартибини бузганлигини аниқлади.
Суҳбатдош полициячилар ушлаганларни тонги 3-4 ларда қўйиб юборганини, айримларнинг ҳужжатлари ва телефонларини қайтариб бермаганини билдирди.

Мавзуга доир: Алишер Қодиров: Ўзини ҳурмат қилган киши -50 даража совуқда 50 доллар тежаш учун узоқ йўлга автобусда чиқмайди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан