Хабаровскда тўртинчи ҳафта собиқ ҳокимни қўллаб-қувватлаш учун митинг уюштирилди

Хабаровскда тўртинчи ҳафта собиқ ҳокимни қўллаб-қувватлаш учун митинг уюштирилди

Фото: Дмитрий Моргулис / ТАСС

Россиянинг Хабаровск вилоятида собиқ губернатор Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилаётган митинглар кетма-кет тўртинчи шанба куни давом этмоқда. Шаҳар маъмурияти норозилик намойиши иштирокчилари сонини 6,5 минг кишига баҳолади. 

Хабаровск аҳолиси кетма-кет тўртинчи шанба куни 2004-2005 йилларда Узоқ Шарқда ишбилармонларнинг қотилликларини уюштирганликда айбланаётган собиқ вилоят ҳокими Сергей Фургални қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат билан келишилмаган норозилик митингига чиқишди, деб хабар беради маҳаллий dvhab.ru портали.

 

Аввал намойишчилар Ленин майдонидаги ҳукумат биноси олдида йиғилишди, у ердан шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб юриш бошланди. Иштирокчилар "Мен, биз, Сергей Фургал!", "Фургал - бизнинг танловимиз!", "Хабаровскда ҳалол суд!", "Бирлашган эканмиз, биз енгилмасмиз!"ва "Озодлик!" каби шиорларни кўтариб олишди. Бир соатдан кейин намойишчилар яна вилоят ҳокимияти биноси олдида йиғилишди.

Хабаровск вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ленин майдонига 3,5 мингга яқин одам тўпланган. "Мурожаатлар фақат ташаббус гуруҳидан эшитилади, одамлар асосан дам олишади, ҳаёт ҳақида гаплашишади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, "ўтган шанбадаги митингларга қараганда норозиларнинг сони бу гал кам", - дея хабар беради dvhab.ru нашри. Норозилик намойиши ёмғир бошланганидан кейин ҳам давом этмоқда, дея қайд этади портал.

Владивостокда ҳам Фургални қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтмоқда. У ерда, бир неча ўнлаб одамлар тўпланган, улардан бири қўлга олинган.

Хабаровскда губернатор Сергей Фургалнинг ҳибсга олиниши юзасидан норозиликлар 11 июл куни бошланди. Ўшанда 12 мингдан 35 минггача одам кўчага чиқди.

Энг катта норозилик намойишларидан бири 18 июль, шанба куни бўлиб ўтди. Расмийларга кўра, митингда 10 минг киши иштирок этган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва фаоллар хабарига кўра, Хабаровск кўчаларида 50 мингга яқин одам намойишга чиқди.

20 июль куни Президент Владимир Путин Фургалнинг ишончни йўқотгани сабабли губернатор лавозимидан истеъфога чиқиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Давлат Думаси депутати Михаил Дегтярев вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди. 24 июль куни у митинглар пайтида орқага қайтишга қарор қилганини эълон қилди. Бунгача Дегтяревнинг сўзларига кўра, норозилик намойишларини уюштиришда минтақага "вазиятни ўзгартириш" учун келган чет эл фуқаролари жалб қилинган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Хабаровск ҳудудидаги вазият "тинчланмоқда".