Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хакерлар шахсий аккаунтингизни неча пулга бузишлари маълум бўлди
10.11.2018 17:23,  
12

Атиги 50 долларга хакер томонидан киши ҳақида тўпланган маълумотларнинг тўлиқ пакетини харид қилиш мумкин, шу жумладан, унинг почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари паролларини ҳам, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Таклифларнинг аксарияти хакерлар аноним равишда маълумотлар билан алмашиб турадиган Darknet тармоғида бир доллардан пастроқ туради. Таклифлар орасида энг арзони ва энг оммабопи — электрон почта манзиллари ва пароллардир. Facebook'да ўғирланган битта аккаунт бир долларга яқин, Netflix — беш долларгача; компьютер ёки серверга масофадан кириш - 5 доллардан 50 долларгача нархланади.

Ёвуз ниятли шахслар чегирмалар ва бир умрлик кафолат ҳам таклиф этишади: агар бир аккаунт ишламай қолса, унинг ўрнига иккинчиси мутлақо бепул тақдим этилади.

Олинган маълумотдан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин — жабрдийда пулларига эгалик қилишдан тортиб, унинг компьютерини аллақандай бот-тармоқни улаб қўйишгача.

Бу хавфга қарши қандай курашиш мумкин? Агар почтангизга келган мактуб юборувчиси сизга нотаниш бўлса, у ҳолда ундан келган программаларни ишга туширманг ва файлларни очманг.

Интернет фойдаланувчиларини очиқчасига ғалати хабарлар билан ўзига жалб қилувчи сайтларга кирманг. Ва албатта, компьютер/смартфонингизга ишончли антивирус ўрнатинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан