Уй-жой танлови жараёнида чекловларсиз республикамизнинг исталган тумани ёки вилоятидан орзуингиздаги хонадонни сотиб олиш истагидамисиз? Халқ банки бунда сизга ажойиб имкониятни тақдим этади!
"Қулай" ипотека кредити Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун тақдим этилади.
Шартлари:
- муддати – 15 йилгача;
- бошланғич тўлов – 26%;
- имтиёзли даври – 12 ойгача (мижоз хоҳишига кўра);
- йиллик фоиз ставкаси – 25%.
Ушбу ипотека кредитини расмийлаштириш учун сизга қуйидаги минимал ҳужжатлар тўплами керак бўлади: қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг паспорт нусхаси, кадастр, мустақил баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи, сотувчи ва харидор ўртасидаги дастлабки шартнома.
Кредит Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган фуқароларига берилади.
Кредит миқдори:
- якка тартибда уй-жой харид қилиш учун ажратиладиган кредит суммасининг энг кўп миқдори — 750 млн сўмни (БҲМнинг 2500 бараваригача);
- кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш учун ажратиладиган кредит суммасининг энг кўп миқдори — 600 млн сўм (БҲМнинг 2000 бараваригача).
Шунингдек, Халқ банкининг ипотека кредитлари орқали кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олаётганда уй суғуртасига ортиқча маблағ сарфламайсиз!
Бундан ташқари, Халқ банки бошқа турдаги ипотека кредитларини ҳам тақдим этади. Барча таклифларни банкимизнинг расмий саҳифаларида кўришингиз мумкин:
Телеграм канал: t.me/xalqbankinfo
Facebook: Xalq banki
Instagram: xalqbankinfo
Расмий сайт: xb.uz
Онлайн мурожаатлар учун: t.me/xbcallsupport
Алоқа маркази: 1106