Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Олтинсой воқеалари бўйича қалбан ким билансиз?»– Халқ фикри
18.02.2020 11:52,  
1712

Олтинсойда бўлган воқеа, бунга нисбатан билдирилган расмий баёнотлару "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг муносабати кўпчиликка маълум.  

Икки кун олдин, 2020 йил 16 феврал, Тошкент вақти билан 22:39 да Телеграмдаги Davletovuz канали бир сўровнома эълон қилди. Унда "Олтинсой воқеалари бўйича қалбан ким билансиз?" – дея савол қўйилиб, жавоб сифатида иккита вариант таклиф этилди: 1) Ўзбошимчалик билан уй қурган одамлар билан; 2) Ҳокимият вакиллари, жумладан, Алишер Қодиров билан.

Кеча кечқурун сўровнома натижаларига қараганимда 24 соат ичида 30 мингдан ортиқ киши унга овоз бериб улгурган, шундан 55%и биринчи, 45%и эса иккинчи вариантни танлаган экан. Яъни, кўпчилик оддий одамларнинг ёнида туришни истаган. Аммо бугун эрталаб сўровномага кўз ташласам, натижалар тескарисига айланиб қолибди: айни пайтгача овоз берганлар сони 51 600 кишидан ортиб кетган, уларнинг 44%и биринчи, 56%и эса иккинчи вариантни белгилаган – ҳокимият ва Алишер Қодиров "ютяпти". 

МАВЗУГА ДОИР: «Фақат ИИБнинг ўзи келганда бу даражада тўполон бўлмасди, уларнинг орасидаги фуқаро кийимидаги шахслар тўполонни бу даражада кучайиб кетишига сабабчи бўлди» – Олтинсой воқеалари​

Балки бунга кеча Алишер Қодиров ёзган ушбу пост сабаб бўлса керак:

"Айрим “шестёрка”лар ўзига ўхшаганларни кўпроқлигига “қалбан” қилган умиди пучга чиққан кўринади.  Ўхшамай қолибди. Тезда тўғрилаб қўйинг". (Имло қандай бўлса, шундай қолдирилди).

Менимча, бунинг ортидан партия аъзолари "сўровномада партия раҳбарини ёқлаб овоз бериш" учун оммавий сафарбарлик буйруғини олган ва туни билан "меҳнат фронтида тер тўккан пролетарлар" ҳисоб-китобни тўғрилаб қўйишга улгурган. (Албатта, бу бир тахмин, холос. Аммо жуда қуруқ тахмин ҳам эмас-да.) 

МАВЗУГА ДОИР: Олтинсойда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди (видео)

"Миллий тикланиш" партияси расман 275 576 нафар аъзога эга экан. Демак, партиянинг ўзи ўтган йилги сайловолди жараёнида қайта-қайта ваъда берганидек "Кутинг" – ҳали бу сўровномада овозлар сони анча кўп бўлади. 

Шу сўровномада ҳокимият ва Алишер Қодиров фойдасига берилган овозлар билан муаммолар ҳал бўлиб қолганида, қанийди...

МАВЗУГА ДОИР: ИИВ​ Олтинсой воқеасида Россияда ишлаб юрган фуқарони ҳам айблади

Олтинсойликлар Президент фармони бўлишига қарамай кадастр ҳужжати берилмаганини айтмоқда

«Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқаргани бордим. Ҳомиладорлигимни айтсам ҳам, судрашди ва кўтариб автобусга тиқишди» – Олтинсой воқеалари

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан