Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Халқ назорати» портали ва мобил иловаси ишга туширилади
19.03.2020 11:44,  
389

Аввал хабар қилганимиздек, “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда унинг тузилмасида тармоқ Лойиҳа офислари ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ижро аппарати тузилмасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари – Департамент раҳбари лавозими киритилди.

МАВЗУГА ДОИР: Мактабларда қоғоз кундаликлар бекор қилинади – «Рақамли Тошкент»

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларга мажбур:

– Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона технологик ечимлар, таснифлагичлар ва стандартлардан фойдаланиш;

– дастурий маҳсулотларни жорий этишда асосан лицензиялаш чекловларидан ҳоли ягона очиқ форматдаги электрон ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш.

– 2020 йил 1 майга қадар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати, давлат хизматларининг сифати ва бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун “Халқ назорати” портали ва мобил иловаси ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан