Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқ шоири Фарғона ҳокимига: Сиздек ажойиб китобхонни ҳали кўрмаганман
27.12.2019 18:19,  
2310

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Халқ шоири Тўлан Низомнинг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга ёзган мактубини эълон қилди.

Мактубни халқ шоири “азиз ва муҳтарам ҳоким жанобларининг журналистлар ва бошқа ижодий ходимлар билан бўлган долзарб ҳамда тарихий учрашувини мароқ билан кўргани“ни билдиришдан бошлаган.

Шоирнинг ёзишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Муқимийдан тортиб Зухра Алиевагача бўлган ёзувчиларнинг асарларини ўқиган ва ҳатто туркман халқининг миллий шоири Махтумқули шеърларини ёддан билади.

“Сиздек ажойиб китобхонни ҳали кўрмаганман,“ — дейди Халқ шоири Тўлан Низом.

Яна шоир суҳбатлардан кўп нарсани англагани ва учрашувдаги “хокимнинг хотираси шу қадар мустаҳкамлигининг сири қаерда?“ деган саволни эслайди. Саволга шундай жавоб берилган: “Бу масъулият, бу елкадаги жавобгарлик демакдир. Кўп қиррали иш хотирани тинч қўядими, аксинча, у ақлни чархлайди“.

Шундан сўнг, мактубда Ўзбекистон Халқ шоири Тўлан Низом қадрли Шуҳрат Мадаминовичдан ўзи ҳақида қисқача маълумот беришга рухсат сўрайди. Шоирнинг айтишича, унинг ижоди Андижон вилояти тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ.

“Ўзбек халқининг Сиз каби салоҳиятли фарзандлари омон бўлсин“ — дея ўз мактубини якунлайди халқ шоири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан