Халқ таълими вазирлиги ягона мактаб формаси ҳали жорий этилмаганлигини эслатди

Халқ таълими вазирлиги ягона мактаб формаси ҳали жорий этилмаганлигини эслатди

Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарорига киритилган ўзгаришлар бўйича хабар берди.

2018 йил 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 509-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжат билан 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорнинг 3-бандидаги ва 7-бандларигагина ўзгартириш киритилган.

Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019—2020-ўқув йилидан эмас, балки 2024—2025-ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

509-сонли қарор Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми» ҳозирги кунда ҳам амалда. Шу боис ўқувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишлари сўралади.

13