Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Халқ таълими вазири Андижондаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди
13.02.2022 19:11,  
201

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги, ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналар олдида тик туриб, узр сўрагани хабар қилинганди. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов тумандаги узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди.

Қайд этилишича, вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг обрўси ва қадр-қиммати давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала экани ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини айтган ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолаган.

«Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни улуғлаш масаласини давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқиб, ўқитувчи жамиятимизнинг энг ҳурматли инсони бўлиши эканини доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Шундай экан ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди. Шундай экан, бугун ҳар биримиз, ҳаттоки ўқитувчиларнинг ўзи ҳам шаъни ва обрўсини ошириш учун ҳаракат қилиши зарур», — деган Бахтиёр Саидов ўқитувчилар билан учрашувда.

Учрашув сўнгида вазир ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган. Улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилиши қайд этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан