Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқ таълимида 47 млрд, Соғлиқни сақлашда 30 млрд, Мактабгача таълимда 7 млрд, Маданият вазирлигида 5, 5 млрд — бюджет маблағлари ноқонуний сарфлангани аниқланди
22.11.2022 13:09,  
56

Бугун, 22 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси муҳокама қилинди. Мажлисда депутат Ботир Мардаев молия вазири Тимур Ишметовга ноқонуний сарфланган маблаглар бўйича савол берди.

Давлат маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тариф разрядларининг нотўғри қўлланиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам тўловларининг ортиқча тўланиши ҳисобига 138 миллиард сўмга яқин хато ва камчиликлар аниқланган.

Халқ таълими тизимида 47 миллиард сўмга яқин, соғлиқни сақлашда 30 миллиард сўм, мактабгача таълимда 7 миллиард сўм, маданият вазирлиги тизимида 5,5 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган. Бажарилмаган ишлар ва хизматларни "бажарилди", қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни ҳам "ўрнатилди", деб расмийлаштириш ҳисобига 100 миллиард сўмдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳисобот даврида жами 139 миллиард сўм миқдордаги бюджет маблағларини мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган. Бундай ҳолатларларга чек қўйиш учун Молия вазирлиги томонидан қандай чоралар кўрмоқда", – дея сўради депутат.

Бунга жавобан, Тимур Ишметов бюджет маблағлари сарфланиши билан боғлиқ масалани пулларни ишлатаётган вазирликларнинг ўзидан сўраш кераклигини айтди.

Албатта, бу ҳолатга муносабатимиз салбий. Сиз айтиб ўтган рақамлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молия назорати бошқармаси ва вазирликлар ички аудит тизими билан биргаликда аниқланган. Вазирликларда 2021 йилдан ички аудит тизимларини ташкил этганмиз ва ўрганишлар ўтказяпмиз. Ташқаридан эса Ҳисоб палатаси билан аудит тизимини шакллантириш бўйича ишлаяпмиз.

Вазирликлар томондан бюджет маблағларини нотўғри ишлатилиши масаласини ҳадеб Молия вазирлигидан сўрайвериш нотўғри. Кўпроқ ўша вазирликлардан талаб қилиш керак.

Менимча, вазирликларнинг масъулиятини ошириш бўйича ишлашимиз зарур. Ҳамма вазирлик устидан қароқчи бўлиб турган билан иш битмайди. Бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши ўша маблағларни тақсимловчи вазирликка юклатилган. Аудит тизимини такомиллаштириб, рақамлаштириб боряпмиз. Лекин бу рақамлаштириш, аудит таркиби техник хато бўлмаслиги учун қилинади. Аммо бутун вазирлик атайин, "шу сметага каттароқ пул киритамиз", деб мақсад қўйган бўлса, унда назоратнинг ҳеч қанақа фойдаси йўқ. Бунинг натижаси бўйича ўша вазирликларга тегишли чора кўриш керак деб ҳисоблаймиз", – деди вазир.

Тимур Ишметов 18 ноябрь куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида ҳам давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши доимо муаммо бўлиб келгани ҳақида гапирганди.

"Биринчи навбатда энг муҳим масалаларга пул ажратишни ўрганишимиз керак. Ҳар бир вазирликда ички назоратни ташкил этишга вақт талаб қилинмоқда. Ҳамма нарсани текшириб, ортидан юриб бўлмайди. Бу имконсиз. Вазирликларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнини назорат қилиш тизими яратилиши керак", – деган молия вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан