Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонни «эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига қўшди
6.03.2020 18:45,  
833

Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган рейтингга кўра, Ўзбекистон «эркин бўлмаган» мақомини жорий йилда ҳам сақлаб қолди.

4 март куни эълон қилинган рейтингга кўра, Ўзбекистонда эркинлик даражаси 100 баллдан 10 баллга баҳоланган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1 баллга юқори демакдир. Озарбайжон, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Осетия ҳам худди шу кўрсаткични қайд этган.

Ўзбекистонликларнинг сиёсий ҳуқуқлари 40 баллдан 2 балл олган, фуқаролик эркинликлари даражаси — 60 баллдан 8 баллга тенг деб топилган.

Фото: Freedom House

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон (23), Тожикистон (9) ва Туркманистон (2 балл) «эркин бўлмаган»лар рўйхатидан ўрин олган.

Қирғизистон эса 39 балл билан минтақадаги ягона «қисман эркин» мақомига эга давлатга айланган.

Рейтингнинг юқори поғоналаридан Финляндия, Швеция ва Норвегия 100 балл билан ўрин олган. Ундан кейинги ўринларни Нидерландия (99), Люксембург, Канада ва Уругвай (98 баллдан) эгаллаган.

Энг ёмон кўрсаткични Сурия (0 балл), Эритрия, Жанубий Судан, Туркманистон (2 баллдан) ва Шимолий Корея (3 балл) қайд этган.

Freedom House 14 йилдан буён бутун дунё бўйлаб озодлик даражаси ҳақида ҳисоботларини эълон қилиб келади. 2019 йилда 64 та давлатда сиёсий ҳуқуқ ва фуқаролик эркинликлари ёмонлашган бўлиб, 37 тасида яхшиланган.​​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан