Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
Музаффар Комилов, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.