Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Халқаро IT сертификатларини олган ёшларга харажатларнинг ярми қайтариб берилади
8.07.2022 15:12,  
36

Халқаро IT-сертификатларини олишда рағбатлантириш тизими мамлакатимиз ёшларининг муваффақиятли ижтимоийлашуви ва ўз устида ишлаш учун шароит яратиш, салоҳиятини ошириш, шунингдек, давлатимиз янада ривожлантириш манфаатларида фойдаланиш учун жорий этилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда IT Park  бўлим бошлиғи Жамила Халибаева маълум қилди.

Дастур IT-Park ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилди.

Дастур билан IT-мутахассисларига халқаро сертификат олишга сарфланадиган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олиш имконини берилади.

Компенсация пулини халқаро IT-сертификатларини олган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга киритиши мумкин.

Компенсация олиш учун аризалар онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали юборилади.

Аризага қуйидаки ҳужжатларни илова қилиш лозим:

- ўқиш ва халқаро сертификат олиш учун харажатлар квитанцияси;

- халқаро IT-сертификатининг нусхаси.

Эътибор беринг, компенсация олиш учун сертификат олгандан сўнг 180 кундан кечиктирмаслик лозим;

- компенсация ўтказиш учун банк карта рақами, банк транзит рақами, СТИР ва банк коди;

- ариза берувчи 16 ёшга тўлмаган бўлса, аризани тўлдиришда ота-она/васийларнинг маълумотларини кўрсатиш лозим.

Агар ариза берувчининг сўровномадаги реквизитлари ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб берса, компенсация ариза тўлдирилган кундан бошлаб 17 иш куни ичида амалга оширилади.

Компенсация бериладиган халқаро IT-сертификатларининг тўлиқ рўйхати it-istedod.uz сайтида жойлаштирилган.

Компенсация миқдорини ҳисоблаш олинган сертификат IТ-мутахассислик даражасига боғлиқ. Хусусан, бошланғич даражаси сертификатлари учун 30 %, ўртача даража учун 40 % ва юқори даражадаги IТ-мутахассислик сертификатига 50 % компенсация тўлаб берилади.

Масалан, Cisco компаниясидан CyberOps профессионал курсининг нархи 3000 доллардан 6000 долларгача бўлади. Шундай қилиб, курсни муваффақиятли тамомлаган ёшлар 3000 долларгача компенсация пулини олиш имкониятига эга.

Ушбу халқаро IТ-сертификатларни олиш учун онлайн ва оффлайн тарзда курсларни битириш мумкин.

Онлайн курсларни HUAWEI, Coursera, Skillbox, Geekbrains каби платформаларда, офлайн таълимни эса IТ-Park Тошкент филиалида ҳамда пойтахтда жойлашган бир қатор хусусий ўқув марказларида олиш мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан