“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–239-сон, 10.05.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.