Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро захиралар 2022 йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан 1,8 фоизга ошган
9.01.2023 15:26,  
18

Халқаро захиралар 2022 йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан эса 1,8%га ошган.

Марказий банк 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захираларига оид маълумотларни тақдим этди.

Хусусан, 2022 йилнинг охирига бориб, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари $35,7 млрд.ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ноябрь ойига нисбатан $2,3 млрд.га ошган.

Декабрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми 12,7 млн трояни ташкил этиб, бир ой аввалги кўрсаткич билан деярли ўзгаришсиз қолди. Шунингдек, қиймати $600 млн.га ошиб, $23064 млн.ни ташкил қилган.

Регуляторнинг изоҳича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг январь ойига нисбатан $0,6 млрд.га ёки 1,8%га ортди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги $1799,25 дан $1812,35 гача кўтарилишининг таъсири $0,2 млрд.ни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан