Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Хамса” илк бора озарбайжон тилига тўлиқ таржима қилинди
21.11.2019 21:07,  
253

Озарбайжонлик олим, таниқли таржимон ва шоир, Боку Давлат университети профессори, филология фанлари доктори Рамиз Аскер Алишер Навоий “Хамса”сини озарбайжон тилига тўлиқ ўгирди.

Рамиз Аскер узоқ йиллардан бери туркий халқлар орасидаги маънавий кўприк сифатида туркий халқларга мансуб бўлган қирқдан ортиқ асарларни турк, татар, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва бошқа қатор тиллардан озарбайжон тилига таржима қилган.

Олим буюк Бобурнинг “Бобурнома” асарини, девонини тўлиқ озар тилига ўгирган. Шу билан бирга ХХ аср ўзбек шоирларидан озар тилига таржима қилган ажойиб сайланмаси ҳам мавжуд.

Олим “Хамса” асари таржимаси давомида, яъни 2017 йилдан буён ўзбекистонлик навоийшунос олима Дилнавоз Юсупова билан ҳамкорлик қилди ва Дилнавоз Юсупова ушбу таржиманинг асосий муҳаррирларидан ҳисобланади.

Рамиз Аскер Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси ҳам ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан