Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ханчжоу-2022 Осиё ва Параосиё ўйинлари қолдирилди
6.05.2022 18:27,  
86

Бу ҳақда пойтахтимизда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 70-йиғилишида эълон қилинди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи".

Бугун 6 май куни пойтахтимиздаги Форумлар саройида Осиё Олимпия кенгаши ижроия қўмитасининг 70-йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллик шодиёнасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Унинг очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши президенти вазифасини бажарувчи Ража Рандхир Сингх, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Халқаро олимпия қўмитаси вакили Оливе Луис Ниамкей, ООК бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) президенти Ҳусайн ал Мусаллам, ООК вице-президенти шаҳзода Абдулазиз бин Турки ал Файсал, Халқаро Кураш ассоциацияси раҳбари Хайдар Фармон каби мартабали меҳмонлар қатор давлатларнинг миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этмоқда.

ООК ижроия қўмитаси дастуридан бир қатор масалалар ўрин олган бўлиб, унда асосан 129 кундан сўнг бошланадиган Ханчжоу – 2022 ёзги Осиё ўйинлари, жорий йилнинг 20-28 декабрида ёшлар ўртасида бўладиган «Шантоу – 2021» III Осиё ўйинлари ҳамда ёшлар ўртасида «Тошкент – 2025» IV Осиё ўйинларига тайёргарлик, мавжуд ва кўзда тутилган спорт турлари дастури каби қатор мавзулар муҳокама қилинмоқда.

Анжуман давомида дастурга биноан Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси ҳисоботи тингланди.
Хитой олимпия қўмитаси вакилларининг онлайн ҳисоботида мамлакатдаги Covid-19 билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият туфайли тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси бир йилга кечиктирилиши эълон қилинди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан