Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хантавирус нима ва у хавфлими?
26.03.2020 16:54,  
1871

Хантавируслар ҳақида нималар маълум?

Хантавируслар (лотин.т. - Orthohantavirus ёки Hantavirus) одам ва ҳайвонларнинг вирусларидан бир туридир. Улар келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш механизмлари маълум ва вакциналар ҳам мавжуд.

Хантавирусларнинг биринчи таснифи 1987 йилда Халқаро Вирусларнинг таксономияси бўйича қўмитага тақдим этилиб, ҳисоботда илгари сурилган. 2017 йилда насл номи "Orthohantavirus"га ўзгартирилди ва 41 турни ўз ичига олди. Улар орасида Пуумала, Хантаан, Сеул, Aмур, Добрава ва бошқа хантавируслар мавжуд.

Ушбу вирус биринчи марта 1950-1953 йиллардаги Корея уруши пайтида кўплаб одамларнинг касалликларига сабаб бўлган. Кейин 3000 дан ортиқ аскарлар ўзларини ёмон ҳис қилишган. Уларда ички қон кетиши ва буйрак фаолияти бузилиши кузатилган. Ушбу эпизод "Корейс геморрагик иситмаси" деб номланади.

1976 йилга қадар касалликнинг қўзғатувчисини дарҳол аниқлашнинг иложи бўлмади. Бунинг учун шифокорлар тажриба ўтказиб, дала сичқонининг ўпка тўқимасида тажриба ўтказишди. Бунда иситма билан оғриган беморларнинг қон зардобига ўзига хос реакция кўрсатди.

Кейинчалик, "Корейс геморрагик иситмаси" касаллиги "буйрак синдроми билан геморрагик иситма" деб номланди. Hantaan orthohantavirus эса унинг қўзғатувчиси деб тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Юньнань шаҳрида маҳаллий аҳолидан бир киши ҳантавирусдан вафот этди.  Ишга автобусда келаётган бемор вафот этган. Синов натижалари унинг хантавирус билан касалланганлигини кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан