Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Харков мэри: «9 нафар тинч аҳоли ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди. Болалар жароҳатланди»
1.03.2022 11:51,  
135

Харков мэри ўз мурожаатида 9 нафар тинч аҳоли ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлигини очиқлади.

Харков мэри Игор Тереховнинг айтишича, Россия армиясининг ҳужуми оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 37 киши жароҳатланган.

«Биргина 28 февралда 37 нафар ярадор, шундан 3 нафари бола. Тўрт киши сув олиш учун чиқиб, ҳалок бўлди. Яна бир ҳолатда машинада икки нафар ёши катта ва уч нафар бола тириклайин ёниб кетди. Бу жуда даҳшатли», - дейди Терехов видеомурожаатида.

Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати эса Харковда ўққа тутилиши натижасида 16 қаватли иккита бинонинг юқори қаватлари қулаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўққа тутилган бу уйларда саккиз киши жабрланган, улардан жами 35 киши эвакуация қилинган.

Россия Украина тинч аҳоли вакилларининг ҳужуми қурбони бўлганини рад этиб, ҳарбий объектларни нишонга олаётганини таъкидламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан