"Хавфсизлик ёстиқчамиз" олтиннинг нархи 2000 доллардан ошди

Фото: REUTERS/Leonhard Foeger

Июль ойининг охирги кунида, Comex биржасида декабрь ойидаги олтин фючерсларининг нархи бир унция учун 2000 АҚШ долларидан ошди. Олдинги фючерслар ҳам ушбу маркага яқинлашмоқда, таҳлилчилар яқин келажакда 2000 АҚШ долларидан анча қимматлашини тахмин қилишмоқда.

Август фючерсларини бажариш учун кунлик буюртмалар даражаси (3,3 миллион унция ёки 100 тоннадан ортиқ) 1994 йилдан бери рекорд даражага етди. Бундай вазиятда савдогарлар қоғоз шартномаларни реал активга максимал даражада алмаштиришни режалаштиришмоқда.

Олтин қимматлашувининг асосий сабаби долларнинг заифлиги, асосий захира валютаси ва Фед ставкаларининг пастлиги. Асосий қимматбаҳо метал тўрт йил ичида энг яхши ойни якунлайди, деб ҳисобламоқда Bloomberg таҳлилчилари.

31 июль, жума куни АҚШ ялпи ички маҳсулотнинг ушбу чоракда пасайганини эълон қилди ва бунга бозорлар жиддий реакция билдирди.

Йил бошидан бери олтин 30% га кўтарилди ва бу аллақачон Ҳиндистонда талабнинг тарихий пасайиши каби жисмоний бозорларда ҳаракатларни қўзғатди. Ўз навбатида, олтин қазиб олувчи миллиардер бойликлари пасайган.

АҚШ иқтисодиётининг тинимсиз давлат томонидан қўллаб-қувватланиши туфайли доллар инфляциясининг хавфини ҳисобга олган ҳолда, олтин охирги чора бўлиб қолмоқда, деб ёзади Goldman Sachs бир унция учун 2300 долларни ташкил этишини кутиб. Bank of America эса 3000 АҚШ долларигача чўққиларни забт этишга тайёрланмоқда.