Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХДП ва Миллий тикланиш ўртасидаги зиддият, депортация қилинаётган ўзбекистонликлар, Тошкентда яна бир янги йўл чизмаси ва бошқа хабарлар
15.11.2019 22:46,  
106

Якунланиб бораётган 15 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

2020 йил учун дам олиш ва қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди

​Президентининг фармони билан 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиш кунлари белгиланди.

Батафсил: https://sof.uz/kmfa

Қирғизистон Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортига тақиқ қўйиш билан таҳдид қилмоқда

2019 йилда Ўсимликлар карантини бошқармаси Евросиё иқтисодий иттифоқининг фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Қирғизистонга етказиб бериш бўйича 356 та ҳолатни қайд этди.

Батафсил:https://sof.uz/jbq

ХДП Миллий тикланиш устидан прокуратурага мурожаат қилди

ЎзХДП Марказий Кенгаши ахборот хизматининг маълум қилишича, партия Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллаган.

Батафсил: https://sof.uz/096

Энди дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Батафсил: https://sof.uz/qmsf

Туркия ИШИДга алоқадор 82 нафар ўзбекистонликни депортация қилади

Туркия ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилади, улар ҳозирда вақтинча сақлаш марказларидадир.

Қайд этилишича, депортация қилинадиган шахслар орасида 82 нафар ўзбекистонлик, 10 нафар қозоғистонлик, 23 нафар қирғизистонлик, 6 нафар туркманистонлик ва 99 нафар россиялик бор.

Батафсил: https://sof.uz/uqu2

Туркманистон ҳукумати фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи. Бунинг сабаби нима?

“Валюта олиб чиқиб кетадиган сайёҳлар” оқимини камайтириш мақсадида Туркманистон миграция хизмати ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият банки фуқароларга Ўзбекистонга чиқиш учун янги чекловлар жорий қилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/lnl

Қашқадарёлик эрини чавақлаган тошкентлик қиз 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Исми ошкор этилмаган тошкентлик қиз жорий йил 22 апрелда қашқадарёлик йигитга турмушга чиққан. Тўйдан икки ҳафта ўтгач, икки ёш Тошкентга қайтиб келган. 9 май куни эса аёлнинг эри ўз уйида 8 та жойидан пичоқланган ҳолда топилган.

Батафсил: https://sof.uz/qhh

Тошкентда яна бир янги йўл чизмаси пайдо бўлди

Янги чизма чорраҳа чегарасини белгилайдиган икки сариқ рангдаги чизиқларнинг кесишмаларидан иборат. Унинг талаби ўтган ҳафта пайдо бўлган вафель чизмаси билан бир хил – таъқиқловчи белги амал қилган чорраҳани банд қилмаслик.

Батафсил: https://sof.uz/ep9

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан