Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Xiaomi августда ўзининг биринчи электромобилини чиқаради
17.07.2022 12:59,  
70

Xiaomi бош директори ва асосчиси Лэй Цзюнь август ойида компаниянинг биринчи электромобили прототипини намойиш этади.

Бу ҳақда Arena EV портали хабар берди. Xiaomi раҳбари лойиҳанинг режага мувофиқ давом этишига ишонч ҳосил қилган.

Қайд этилишича, электромобил тақдимотидан сўнг йўл синовлари, жумладан, автомобилнинг қишки илк синовлари бошланади. Электрмобилни ишлаб чиқаётган жамоа Шанхайда жойлашган HVST Automobile Design компаниясининг бир қисми бўлиб, улар Weltmeister Maven концепт-карида ҳам ишлаган.

Ўтган йили Xiaomi ўзининг автомобил бўлимини ривожлантириш учун 10 миллиард доллар ажратди. Компаниянинг автомобил ишлаб чиқарувчи заводи Ичжуан шаҳрида қурилади, у ерда компания тадқиқот ва ишланмалар марказига ҳам эга бўлади.

Кутилаётган ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 минг автомобилни ташкил этади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан