Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Xiaomi бир қатор машҳур смартфонларни «эскирган» деб эълон қилди
24.07.2022 12:58,  
233

Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi ва Redmi брендларининг еттита смартфонини эскирган деб эълон қилди, деб хабар бермоқда Gizchina портали. 2022 йил 1 июлдан бошлаб қурилмалар расмий қўллаб-қувватлаш хизматдан маҳрум бўлди.

Эскирган смартфонлар рўйхатига Xiaomi Mi Max 3, Mi Mix 3, Xiaomi Mi 8, Mi 8 Discovery Edition, Mi Play, шунингдек, Redmi S2 ва Redmi 6 Pro киради.

Компания ушбу қурилмаларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини ва ишлаб чиқарувчи уларни сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларни етказиб бермаслигини айтди. Шундай қилиб, Xiaomi расмий сервис марказлари энди ушбу моделлар эгаларига кафолат ва сотувдан кейинги хизмат кўрсата олмайди.

Рўйхатдаги смартфонларнинг аксарияти 2018 йилда тақдим этилган ва қўллаб-қувватлаш тўлиқ тугаш вақтида улар камида беш ёшда эди. Мисол учун, Xiaomi  MI 8 2018 йилда компаниянинг флагман модели эди. Смартфон қутидан Android 8.1 операцион тизимида ишловчи MIUI 10 прошивкасини олди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан