Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Xiaomi иккинчи чоракда даромадининг кескин камайгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди
21.08.2022 11:06,  
9

Xiaomi иккинчи чоракда даромадининг кескин камайгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Компаниянинг қайд эътишича, Хитойда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ қаттиқ чекловларни ўрнатилиши ва дунёдаги энг йирик смартфон бозорининг қисқариши бунга асосий сабаб бўлган.

Сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга камайиб, 70,17 миллиард юангача ($10,31 млрд) тушиб кетган. Бу кутилганидан ҳам пастроқ бўлиб, компания биржага чиққанидан кейин биринчи марта даромад камайишини қайд этган ўтган чоракка нисбатан ҳам кескин пасайганини кўрсатди. Соф фойда 67 фоизга камайиб, 2,08 миллиард юанни ($293 млн) ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳам таҳлилчилар кутганидан паст бўлди.

Компания умумий даромадининг ярмидан кўпини келтирувчи Хиаоми смартфонлари савдоси 29 фоизга камайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Xiaomi рақобатчиси бўлмиш Huawei'дан бозор улушини олиб қўйгандан сўнг сотувлар ўсишини кузатган эди.

"Хитой бозорида пандемия қайта бошланди, шунинг учун смартфонларга талаб заиф бўлди", деди Xiaomi президенти Ван Сян.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз