Xiaomi компанияси 6G устида иш бошлади

Xiaomi компанияси 6G устида иш бошлади

Xiaomi корпорацияси 5G-смартфонлар яратиш ва янги авлод тармоғини оммалаштиришга катта маблағлар ажратмоқда. Бундан ташқари, асосчиси ва айни дамдаги бош директори Лей Сзюн (Lei Jun) сўнгги интервьюсида расман маълум қилишича, Xiaomi аллақачон олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 6G устида иш бошлаган.

6G'га ўтиш тафсилотлари маълум бўлмаса-да, Xiaomi бу борада Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётгани айтилган. Шунингдек, компания сунъий йўлдош орқали интернет технологиясини ҳам такомиллаштирмоқчи. Лей Сзюн, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли қийинчиликларга дуч келишаётганини ҳам тилга олиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб LG компанияси 6G тармоғини яратишга киришган, кейинроқ Huawei ҳам 6G тадқиқотларини бошлаб юборган эди.

Xiaomi ҳамда унинг Redmi бренди кейинги ойларда бир нечта 5G-смартфон намойиш қилган. Лей Сзюннинг сўзларига кўра, компания ушбу алоқа стандартини қўлловчи қурилмалар экотизимини такомиллаштиришда давом этади.

Бугина эмас – Xiaomi шу йилнинг охирига бориб, 4G-смартфон ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатиши мумкин! Бунинг ўрнига ўз маҳсулот ва хизматларида 5G технологиясига янада кўпроқ эътибор бериш ҳамда 6G ва сунъий йўлдош орқали интернет технологиялари борасидаги тадқиқотлар – компаниянинг асосий мақсадларидандир.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi аввалроқ нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилишини айтган. Лекин ундан ҳам олдин Redmi'нинг жиддий рақиби бўлган бошқа бир – рекордчи бренд Oppo корпорацияга қарашли Realme биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечишини эълон қилган.