Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой 2023 йилги Осиё Кубоги баҳсларини ҳам қабул қилмайдиган бўлди
14.05.2022 17:52,  
73

Осиё футбол конфедерасияси расмий сайти Хитой 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё Кубоги баҳсларини қабул қила олмаслигини маълум қилди.

Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани сабабли, ОФК Хитой футбол ассоциасияси билан келишган ҳолда, уларни мезбонликдан озод қилишга қарор қилди.

2019 йил 5 июнда ўтказилган ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида 2023 йилги Осиё Кубоги Хитойнинг 10 та шаҳрида ўтказилиши эълон қилинганди. Унга кўра, мусобақа 2023 йилнинг 16 июнидан 16 июлига қадар бўлиб ўтиши керак эди. Конфедерация расмий сайтининг маълум қилишича, энди Осиё Кубоги мезбонлиги учун янги номзодлар кўриб чиқилади ва тез орада бу борада якуний қарор эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган 2022 йилги Осиё ўйинлари ҳам мамлакатдаги оғир вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан