Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой 530 миллион нафар 4G фойдаланувчисига хизмат кўрсатмоқда
23.06.2016 11:08,  
7

Хитойда 4G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар сони 530 миллион нафарга етди. Бу ҳақда Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда. Бу рақам АҚШ ва Европада мазкур алоқа технологиясидан фойдаланувчиларнинг сонидан ҳам катта.

Мамлакат бўйлаб 2 миллиондан зиёд 4G база станциялари ўрнатиб чиқилган. Айни пайтда мамлакатнинг барча шаҳар ва аҳоли масканлари 4G тармоғининг сигналлари билан қамраб олинган бўлиб, Хитой 4G’дан фойдаланувчи энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатга айланган.

Мобиль интернет фойдаланувчиларининг сони бўйича ҳам Хитой пешқадам бўлиб, бу ерда 619 миллион нафар киши, яъни интернет фойдаланувчиларининг 90 фоизи халқаро алоқа тармоғидан мобиль қурилма орқали фойдаланади. Бу ҳақда терабайт ёзмоқда.

Хитой иқтисодиётида ҳам интернет соҳаси муҳим ўрин эгаллаб, Хитой интернет иқтисодиётининг миқдори 171 миллиард АҚШ долларига тенг.

Айни пайтда жорий қилинаётган 4G LTE тармоғида абонентлар мобил қурилмаларидан HD-видеоларни кўришлари, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олишлари ва юклашлари, интернетдаги «оғир» файллар билан ишлашлари, вебинар ва видеоконференцияларда иштирок этишлари, эъни юқори тезликни ҳамда алоқанинг аъло сифатини талаб этувчи ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Маълумот алмашинувининг энг юқори тезлиги 70-100 Мбит/cгача етиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан