Хитой АҚШдан Чэнду шаҳридаги Бош консуллигини ёпишни талаб қилди

Хитой АҚШдан Чэнду шаҳридаги Бош консуллигини ёпишни талаб қилди

АҚШнинг Чэнду (Хитой) шаҳридаги Бош консуллиги. Фото: VCG via Getty Images

Хитой расмийлари АҚШдан Чэнду шаҳридаги (Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сычуань вилояти) бош консулхонасини ёпишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги жума куни берган баёнотида айтилади.

"24 июль куни эрталаб Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ХХРдаги элчихонасидан Чэнду шаҳрида АҚШнинг Бош консуллигини ташкил этиш ва бошқариш учун берилган лицензияни чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Вазирлик шунингдек, АҚШнинг Чэнду шаҳридаги Бош консуллигига барча тадбирлар ва фаолиятларни тўхтатиш тўғрисида аниқ талаблар қўйди" , - дейилади ХХР ТИВ сайтидаги баёнотда.

Ҳужжатда 21 июль куни Америка томони "бир томонлама равишда провокация" қилгани, "кескин тарзда" Хитойдан Хьюстондаги ХХР Бош консуллигини ёпилишини талаб қилгани таъкидланади. "АҚШнинг бу қадами халқаро ҳуқуқ, халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари ва консуллик битимининг жиддий бузилиши ҳисобланади. Хитой ва АҚШ ўртасида икки томонлама муносабатларга жиддий зарар етказди", - дейилади хабарда.

"Хитой-Америка муносабатларидаги ҳозирги ҳолат Хитойнинг хоҳишидагидай эмас ва бунинг учун жавобгарлик бутунлай Америка томонига юкланган", дейилади Хитой ТИВ веб-сайтида эълон қилинган баёнотда. "Биз яна бир бор Америка томонини тегишли хато қарорни [Хюстондаги ХХР Бош консулхонасининг ёпилиши тўғрисида] бекор қилишга ва икки томонлама муносабатларни нормал ҳолатга қайтаришга ҳаракат қиламиз", дейилади ҳужжатда.

22 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Америка расмийларидан Хьюстондаги (Техас) Бош консулликни ёпиш талабини бекор қилишни сўради. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ванг Венбиннинг таъкидлашича, агар ХХР расмийлари Вашингтон талабидан воз кечмаса, зарур чораларни кўради. АҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагуснинг сўзларига кўра, Хьюстондаги Хитой дипломатик ваколатхонасини ёпиш қарори "Американинг интеллектуал мулки ва америкаликларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида" қабул қилинган.