Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой АҚШдан Украинадаги биолабораториялар ҳақидаги маълумотларни очиқлашни талаб қилди
8.03.2022 20:35,  
430

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь америка ҳукуматидан Украинадаги ҳарбий биолабораториялар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни очиқлашни талаб қилди.

"Биз яна бир маротаба Америка томонини мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги ҳарбий биологик лабораториялар ҳақида маълумотларни очқлашга чақирамиз", - деди Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Американинг Украинадаги фаолияти бу "айсбергнинг кўриниб турган қисми" холос. АҚШ Мудофаа вазирлиги дунёнинг 30та давлатида 336та биологик лабораторияларни назорат қилади.

"Ҳа-ҳа, сиз хато эшитмадингиз, 336та", - деди дипломат. Лицзянь айтишига кўра, америкаликлар 20 йилдан бери ўзларининг мамлакат ичидаги ва хориждаги биологик объектларини текширишдан воз кечиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Россия Қуролли кучларининг Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя бўлими бошлиғи Украинанинг Львов, Харьков ва Полтава шаҳарларида АҚШ бошқарувида хавфли вируслар билан ишлайдиган 30та биологик лабораториялар аниқланганини хабар қилган эди. Вазирлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, ушбу лабораторияларда халқаро конвенциялар билан таъқиқланган вируслар билан иш олиб борилгани.  Хусусан, вабо, куйдирги, бруцеллез, сальмонеллез, дизентерия ва яна бир қатор ўта хавфли вируслар санаб ўтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан