Хитой АҚШга қарши виза санкцияларини жорий этмоқда

Хитой АҚШга қарши виза санкцияларини жорий этмоқда

Хитой Гонконг ишларига аралашаётган АҚШ амалдорлари учун виза чекловларини жорий этади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лициан маълум қилди.

“Албатта, бу янги чора. Биз Гонконг масаласида ёмон нияти бўлган америкаликларга виза чекловларини жорий этишга қарор қилдик ", - деди Лициан.

Вакилнинг қайд этишича, унга нисбатан санкциялар қўлланиладиган шахслар бу ҳақда "инстинктив равишда билишади".

АҚШ илгари Хитой Коммунистик партияси амалдорларига "Гонконг автономиясини ва инсон ҳуқуқларини бузганлик" учун санкциялар киритган эди.