Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой банки коронавирусга қарши кураш учун рекорд даражада маблағ ажратади
5.02.2020 08:34,  
2018

Хитой тараққиёт банки (China Development Bank) коронавирус хавфи билан курашиш учун 2 млрд долларлик махсус облигация чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар қилади.

Манбанинг таъкидлашича, облигациянинг умумий миқдори 14,25 млрд юан ($2,04 млрд) бўлади ва бир йил муддатда 6 февралда чиқарилади.

24 январда CDB Ухан шаҳри ҳокимиятига коронавирус билан курашиш учун 2 млрд юан ($286 млн) ҳажмида кредит берган эди. Маблағ касалланган фуқароларга тезда ёрдам кўрсатиш, дорилар ва бошқа тиббий жиҳозлар сотиб олишга йўналтирилади.

Мавзуга доир: Хитойликлар 10 кунда қурган минг кишилик шифохона ишга тушди (видео+фото)

31 январ куни Moody’s халқаро рейтинг агентлиги 2019-nCoV коронавируси хавфини 2008 йилда юз берган бутунжаҳон молиявий инқирозига ўхшаш таъсир қилиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Мавзуга доир: Коронавирус васвасаси — Хитой бозорлари индекси кескин пасайди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан