Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой банклари юанни қўллаб-қувватлаш учун доллар сотишни бошлади
17.10.2022 21:58,  
117

Хитойнинг йирик давлат банклари 17 октябрь куни юань курсини қўллаб-қувватлаш мақсадида "своп" ва "спот" операциялари комбинациясидан фойдаланган ҳолда катта миқдорда доллар сотди, дея хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.

Савдо юань курсини барқарорлаштиришга қаратилган кўринади. Шундан сўнг, форвард курси*  пасайишни бошлади ва бир доллар учун 6,95 юанга тушди. Бу йил Хитой валютаси долларга нисбатан 11,6 фоизга арзонлашди.

Давлат банклари одатда Хитойнинг валюта бозорида Марказий банк номидан савдо қиладилар, лекин улар ўз мақсадлари учун валюта операцияларини ҳам амалга оширишлари ёки корпоратив мижозлар учун буюртмаларни бажаришлари мумкин. 

Аввалроқ россияликларга пулни юанда сақлаш хавфи ҳақида гапирилган эди. Хитой валютаси мутлақо эркин конвертация қилинмайди ва юань жуда ўзгарувчан бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар. 

BCS Mir Investments фонд бозори бўйича эксперт Дмитрий Бабин узоқ муддатли жамғармаларнинг асосий қисмини нақдсиз Гонконг долларида ёки нақд АҚШ долларида сақлаш яхшироқ деб ҳисоблайди.

Форвард курси (форвард курси ёки форвард баҳоси деб ҳам аталади) банк инвестор билан форвард шартномасини тузаётганда келажакда бир валютани бошқа валютага алмаштиришга рози бўлган курсдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан