Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой билан авиаалоқа тўхтатилди, Хитойдаги фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилади
1.02.2020 13:35,  
538

Ўзбекистондан Хитойга ва Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозлар вақтинчалик тўхтатилди. Ўзбекистон фуқароларининг Хитойдан эвакуация қилиниши учун чартер рейслар ташкиллаштирилади.

Ўзбекистон янги коронавирус тарқалиши сабабли 1 февралдан Хитой билан авиаалоқани тўхтатди. Бу ҳақда Kun.uz ҳукуматдаги манбасига асосланиб, хабар қилди.

Маълум қилинишича, президент топшириғига мувофиқ, Хитойда тарқалган коронавирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш ва эпидемия тарқалган ҳудуддан фуқароларни ватанга қайтариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилган.

«Топшириққа мувофиқ, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Айни пайтда тез кунларда Хитойда қолаётган ватандошларни юртимизга қайтариш учун чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун махсус чартер рейс қўйилади», дейди манба.

Икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар вақтинча тўхтатилгани ҳақида Хитой томонини огоҳлантириш вазифаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланган.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ бергани, Давлат туризм қўмитаси туроператорларга Хитойга турларни сотишни тўхтатиб туришни тавсия қилгани маълум қилинганди.

29 январда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжудлиги, улар билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари доимий мулоқот олиб бораётгани маълум қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов янги турдаги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Хитой фуқароларини Ўзбекистонга киришини чеклашни таклиф қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирус қурбонлари сони 259 нафарга етди, у 11791 одамда аниқланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан