Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой билан чегарадаги тўқнашувда 20 га яқин ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлди
17.06.2020 11:07,  
781

Ҳиндистон қуролли кучлари Ладакх чегара минтақасида Хитой ҳарбийлари билан тўқнашув натижасида 20 га яқин одамини йўқотди. Бу ҳақда Hindustan Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. 

Манбанинг сўзларига кўра, тўқнашув 16 июнга ўтар кечаси ХХ аср ўрталаридан бери Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб келган Галван водийсида бўлган.

Жанг пайтида ҳинд томон 20 аскар ва зобитни, шу жумладан пиёда баталёнининг командирини йўқотди. Шунингдек, хитойликларнинг ҳам зарар кўргани маълум, аммо уларнинг сони аниқ эмас.

Аввалроқ ОАВ ушбу ҳудудда Хитой Ҳиндистон ҳарбийларига қарата ўт очганлиги ҳақида хабар берган эди. Хитой томони ҳиндлар чегарани ноқонуний кесиб ўтганини даъво қилмоқда.

Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳудудий низолар 1962 йил Хитой-Ҳиндистон чегара урушига олиб келган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан