Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой билан ҳамкорликда табиий газдан қимматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади
29.08.2019 12:01,  
23

Ўзбекистон ҳукумати ва Хитойнинг CITIC фонди умумий қиймати 1 млрд. Доллар бўлган инвестиция фонди ташкил қилишди, деб хабар қилмоқда Савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Савдо ва инвестициялар вазирлиги ҳамда Хитойнинг CITIC корпорацияси орасида умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган ўзбек-хитой инвестиция фонди ташкил қилиш ҳақида битим имзоланди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Ушбу келишув Хитойга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташрифи олдидан имзоланди.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон-Хитой инвестицион фонди маблағлари устувор, кимё, нефт-кимё, нефт-газ соҳасида юқори технологияли лойиҳаларни тезкор амалга ошириш учун хизмати қилади. Яқин вақт ичида Савдо ва инвестициялар вазирлиги ушбу соҳада инвестициялар киритилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини тайёрлаб тақдим этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ва Хитойнинг CITIC Construction корпорацияси вакиллари Ўзбекистонда табиий газни чуқур қайта ишлаш технологияси - МТО (methanol to olefins) асосида табиий газдан қимматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан