Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитой «Бир камар ва йўл» лойиҳаси доирасида Россияга сармоя киритишни тўхтатди
25.07.2022 12:39,  
125

Хитой «Бир камар, бир йўл» лойиҳаси доирасида Россияга сармоя киритишни нолга туширди. Бу ҳақда Шанхайдаги Fudan университети қошидаги Яшил молия ва ривожланиш маркази ҳисоботига асосланиб Financial Times хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, ташаббуснинг асосий лойиҳалари ҳозир Яқин Шарқ минтақасида жамланган. Саудия Арабистони жорий йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг энг йирик ҳамкорига айланди. Томонлар беш ярим миллиард долларлик келишувларга эришдилар ва 2021 йилда Хитой Ироқдаги инфратузилма лойиҳаларига ўн миллиарддан ортиқ сармоя киритди.

2013 йилда Хитой етакчиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Бир камар, бир йўл» ташаббуси халқаро савдо ва сармоявий лойиҳаларни фаоллаштириш ва кўпроқ давлатларни жалб этиш ҳамда манфаатдор давлатлар капиталидан фойдаланишни назарда тутади. Унга 150 та давлат қўшилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан