Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитой энди АҚШ қарзининг энг йирик сармоядори эмас
20.07.2022 21:48,  
188

Ғазначилик департаментининг душанба куни эълон қилинган маълумотларига кўра, Хитойнинг АҚШ давлат қарзига киритган сармояси 2010 йилдан бери биринчи марта бир трлн долларлик чизиқдан пастга тушди.

Кузатувчилар маълумотларига кўра, 2010 йилдан бери биринчи марта Хитойнинг АҚШ давлат қарзига киритган сармояси бир триллион долларлик чизиқдан пастга тушди. Хитой 2021 йилнинг май ойига нисбатан АҚШ давлат облигацияларидаги улушини тўққиз фоизга ёки 100 миллиард долларга камайтирди.

Хитойнинг АҚШ давлат қарзига сармоя киритиши камайганига қарамай, хорижий давлатлар қўлидаги АҚШ давлат облигацияларининг умумий миқдори 2021 йилнинг май ойига нисбатан 4 фоизга ошди. 2022 йилнинг апрель ойига қараганда эса -0,4 фоиз пасайиш қайд этилди.

Агар апрель ойидан бошлаб Хитой АҚШ давлат облигацияларига киритган сармоясини 23 миллиард долларга қисқартирган бўлса, Ҳиндистон (4 миллиард долларга ошириб, 204 миллиард долларга етказди), Швейцария (23 миллиард долларга кўпайтириб, 294 миллиард долларлик облигацияларга эга бўлди) ва Буюк Британия (22 миллиард долларга кўпайтириб, 634 миллиардга етказди) каби давлатлар аксинча, сармояларини кўпайтирди.

АҚШ давлат қарзининг энг йирик эгаси Япония бўлиб, кунчиқар мамлакат 1,212 триллион долларлик облигацияларга эга. Хитой 981 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллашни давом эттираётган бўлса, Буюк Британия 634 миллиард доллар билан учинчи ўринда турибди.

Шу билан бирга, Хитой доллар билан рақобатлашиш ва беқарорликка дуч келаётган бошқа иқтисодларни қўллаб-қувватлаш учун юандаги валюта захирасини яратмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан