Хитой Европа Иттифоқи билан муносабатларда рақобатдан кўра ҳамкорликни биринчи ўринга қўядиган ёндашув ҳар икки томон манфаатларига мос келишини билдирди.
Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Cао Лиcиен Европа Иттифоқи томонини муносабатларга холис ва оқилона қарашга чақирди.
"Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасида рақобат борлиги аниқ, аммо ҳамкорлик рақобатдан устун туради", деди у.
Cао Лиcиен Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо сўнгги йилларда энг юқори даражага кўтарилганини, томонлар халқаро ва минтақавий масалаларда ҳамкорлик қилишни давом эттираётганини таъкидлади.
“Далиллар шуни кўрсатадики, Хитой ва Европа Иттифоқи кенг умумий манфаатларга, ҳамкорлик учун узоқ муддатли асосга ва ривожланишда бир-бирини тўлдирувчи афзалликларга эга”, деди у.
Cао Хитой Европа Иттифоқининг ўзига "инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишини" қабул қилмаслигини ва "инсон ҳуқуқлари баҳонасида ички ишларга аралашишга" қарши эканлигини билдирди ва Брюсселни Хитой билан муносабатларини холис ва оқилона баҳолашга чақирди.
Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Борелл ўтган ой Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг Хитой билан муносабатларда кучайиб бораётган рақобат ҳамкорликни ортда қолдирганини маълум қилганди.
“Хитойнинг ягона ишораси – рақобат. Сиёсий ва иқтисодий рақобат. Муваффақият, барча даражадаги таъсир, эгалик, уларнинг Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва бошқа минтақаларда мавжудлиги, уларнинг барчаси шу йўналишга ишора қилади”, деган у.