Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ҳонконгни махсус ҳуқуқлардан маҳрум этишга қарор қилди
28.05.2020 18:27,  
415

Бугун Бутун Хитой Халқ Кенгаши (БХХК) Ҳонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни расман маъқуллади. АҚШ аллақачон бу ҳаракат автономия тугатилишига олиб келиши ва Ҳонконгнинг глобал молиявий марказ сифатидаги мавқеига зарба беришига ишонишини айтиб, буни жавобсиз қолдирмасликка ваъда берди.

Қонун лойиҳаси биринчи галда Ҳонконг аҳолисини махсус маъмурий вилоят қонунчилигини четлаб ўтиб, жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Гап "сепаратизм, давлатчиликка путур етказадиган, терроризм, шунингдек, хорижий давлатлар ва агентларнинг аралашуви" тарзидаги жиноятлар ҳақида бормоқда. Бу расмий Пекинга Ҳонконг мухолифатини эркин таъқиб қилиш имкониятини беради.

Бир кун олдин АҚШ давлат котиби Майк Помпео шу тарзда "Ҳонконгнинг ҳозирда Хитойдан юқори даражада автономияга эга эканига ишониш учун асослар йўқолганини" айтган эди.

Помпеонинг баёноти Ҳонконгнинг Hang Seng индексини 2,2 фоизга туширди, бугун у бир фоиз даражасига тушиб кетди.

Пекин биринчи марта 2003 йилда худди шундай қонунни қабул қилишга уриниб кўрган, аммо 500 минг киши йиғилган норозилик намойишларидан кейин бу режадан воз кечган эди. Ҳонконг расмийлари Хитойнинг бу қарорини "бир мамлакат, иккита тизим" тамойилининг тугаши, деб ҳисоблайди.

Ҳонконгдаги норозилик намойишлари 2019 йилнинг баҳоридан бери тўхтовсиз давом этяпти: ўшанда Пекин Ҳонконгдан жиноятда айбланиб қидирилаётган шахсларни мамлакатнинг материк ҳудудига топширишни талаб этадиган қонунни қабул қилишга уринганди. 2019 йил кузида олти ойлик норозилик намойишларидан сўнг, ушбу қонун лойиҳаси қайтариб олинган, бироқ Хитой сиёсатига қарши намойишлар давом этаверди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан