Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ҳарбий бюджетни кўпайтирмоқчи
5.03.2023 10:33,  
17

Якшанба куни эълон қилинган бюджет лойиҳасига кўра, Хитой 2023 йилда ҳарбий бюджетини 7,2 фоизга ошириб, 1553,7 миллиард юанга (қарийб 224,8 миллиард доллар) етказади.

"Миллий мудофаа харажатлари 1553,7 миллиард юанни ташкил этади, бу 7,2 фоизга ошади", дейилади Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг йиллик сессияси очилишида эълон қилинган ҳужжатда.

XIV Бутунхитой халқ вакиллари конгрессининг биринчи сессияси матбуот котиби Ван Чао шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой ўзининг мудофаа бюджетини мураккаб хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш ва йирик давлат мажбуриятларини бажариш заруратидан келиб чиқиб ошираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой қуролли кучларини модернизация қилиш дунёнинг ҳеч бир давлатига хавф туғдирмайди.

Хитой урушларда қатнашмайди ва ҳарбий доктринанинг мудофаа характерига амал қилади, лекин шу билан бирга у ҳар йили мудофаа харажатларини оширади; ҳозирги вақтда ХХР ҳарбий бюджети дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. 2022 йилги бюджет лойиҳасига кўра, Хитой ҳарбий бюджетни йиллик ҳисобда 7,1 фоизга ошириб, ҳарбий бюджетни 1,45 триллион юанга (209,9 миллиард доллар) етказишни режалаштирган. Бу тенденция бошқа давлатлар томонидан ташвиш ва танқидларга сабаб бўлмоқда, бироқ Хитой расмийлари мамлакатнинг ҳарбий харажатлари оқилона эканлигини ва улар мамлакат иқтисодий ривожланишига мос равишда мўътадил ва барқарор ўсишни сақлаб қолишларини таъкидламоқда.

Якшанба куни Пекинда мамлакатнинг олий қонун чиқарувчи органи – Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 14-сессиясининг биринчи сессияси очилди ва у 13 мартгача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан