Хитой ҳарбий харажатларни кўпайтиришда давом этади

Хитой ҳарбий харажатларни кўпайтиришда давом этади

Хитойнинг ҳарбий харажатлари ўртача суратларда ўсади, бу ҳақда Хитой давлат кенгаши томонидан чоп этилган миллий мудофаа бўйича Оқ Китобда айтилган.

Ҳарбий харажатлар “шаффоф ва мақсадга мувофиқ” деб айтилган.

Таъкидланишича, Хитой миллий суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, денгиз манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашда жиддий чақириқларга дуч келмоқда.

Хитойнинг ҳарбий бюджети дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. 2018 йилда мудофаа ҳаражатлари 8,1 фоизга - 175 миллиард долларга кўпайди. 2019 йилда харажатлар 177,6 миллиард долларга ортади.

4498