Хитой Ҳиндистоннинг чегара ҳудудларидаги ҳаракатларига нисбатан кескин норозилик билдирди

Хитой Ҳиндистоннинг чегара ҳудудларидаги ҳаракатларига нисбатан кескин норозилик билдирди

Хитой ҳукумати Ҳиндистоннинг зиддиятли Кашмир шататида амалга оширган чегара ўзгаришларини «ноқонуний» ва «амалга ошмайдиган иш» деб баҳолаб, қатъий норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан маълум қилди.

“Ҳиндистон ҳукумати Хитойнинг ҳудуд қисмини Ҳиндистон маъмурий ҳудудига киритиб, Жамму, Кашмир ва Ладакх деган ҳудудлар ташкил этилганини расман эълон қилди. Хитой шу муносабат билан қаттиқ норозилик ва кескин протест билдиради”, - деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон миллий қонунчилик ва маъмурий бўлинишни бир томонлама тартибда ўзгартирди, бу билан Хитой суверенитети ва қонуний манфаатларига чақириқ ташлади, “бу ноқонуний, самарасиз ва аслида Хитой назорати остида бўлган ҳудудларни ўзгартира олмайди”.

“Биз Ҳиндистонни Хитойнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга, тегишли икки томонлама келишувларга риоя қилишга, Хитой ва Ҳиндистоннинг чегара ҳудудларида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича аниқ чораларни кўришга, икки томонлама чегара олди муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга чақирамиз”, - деди Хитой ТИВ вакили.

Маълумот учун, Хитой ва Ҳиндистон ўртасида узоқ вақтдан бери Кашмир шимолидаги тоғли ҳудудга эгалик қилиш, шунингдек Аруначал-Прадеш штатидаги қарийб 60 минг квадрат километрлик майдон юзасидан келишмовчилик мавжуд. Ҳақиқий бошқарув линияси Ладах вилоятида ўтади. 1962 йил кузида бу тортишув чегара урушига айланди. 1993 ва 1996 йилларда Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудудларда тинчлик ўрнатиш тўғрисида битимни имзоланган.