Хитой ҳукумати коронавирус қачон ортга чекинишини эълон қилди

Хитой ҳукумати коронавирус қачон ортга чекинишини эълон қилди

Коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига етди. Бу ҳақда Хитой ҳукумати хабар қилди.

Хитойнинг ўзида коронавирусни юқтирганлар сони 7711 нафарга етди, улардан 1370 нафарининг аҳволи оғир.

Рейтерснинг хабар беришича, Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишининг орқага қайтиши март ойининг охирларига бўлиши мумкин. Февраль ойи ўрталарида эса вирус тарқалиши энг кўп кузатилади.

Ҳозирда коронавирус тарқалмаган Хитойнинг биронта ҳам провинцияси қолмади. Шунингдек, вирус Таиланд (14), Гонконг (11), Сингапур (10), Тайвань (8), Макао (7), Малайзия (7), Япония (7), Австралия (7),  АҚШ (5), Германия (4), БАА (4), Жанубий Корея (4),  Франция (4), Канада (3), Вьетнам (2), Камбоджа (1), Непал (1), Финляндия (1), Кот-д’Ивуар (1), Шри-Ланка (1) давлатларига ҳам тарқалиб улгурган.