Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой интернет гиганти Alibaba’нинг "исёнкор" асосчиси мамлакатни тарк этди
30.11.2022 03:52,  
40

Хитойнинг энг бадавлат одамларидан бири, Alibaba интернет гиганти асосчиси (AliExpress компаниясига эгалик қилувчи компания) Жек Ма мамлакатни тарк этган ва олти ойдан бери Японияда яшамоқда. Бу ҳақда Financial Times маълум қилди.

Токиода тадбиркор оиласи билан иссиқ булоқлар ва тоғ-чанғи курортларига ташриф буюрди. Шунингдек, у мунтазам равишда АҚШ ва Исроилга саёҳат қилган. Японияга келган Ма Хитойда фаол олиб борган ижтимоий фаолиятини минималлаштирди, бизнесмен ўз жамоасидан фақат шахсий ошпаз ва қўриқчиларни Токиога кўчирди. Баъзи манбалар миллиардернинг санъат коллекционерига айланганини айтишган. Бошқалар эса Манинг Японияга сафаридан мақсад бизнес масалаларини ҳал қилиш эканини таъкидладилар.

Жек Манинг Хитойни тарк этиши Хитой молия тизимини танқид қилганидан сўнг, миш-мишларга сабаб бўлган. Қўзғолончи миллиардер Хитой давлат банкларини "ломбард менталитети"да айблади.

Орадан кўп ўтмай, ОАВ хабарларига кўра, Хитой раҳбари Си Цзинпин шахсан ўзи Alibaba’нинг финтеч шуба корхонаси Ant Group’нинг бирламчи оммавий таклифини сўнгги дақиқада тўхтатиб туришни буюрган. Расмийлар, шунингдек, Alibaba’га қарши монополияга қарши текширув бошлади. Ўшанда Хитойнинг энг йирик сотувчиси рекорд даражадаги 2,8 миллиард доллар жаримага тортилган ва компания акциялари кескин тушиб кетган. Кейинчалик мамлакат ҳукумати маҳаллий технология соҳасига, шунингдек, республиканинг энг нуфузли ишбилармонларига қарши репрессияларни амалга ошира бошлади.

2021 йил октябрь ойида экспертлар Жек Ма бир йил ичида бойлигининг учдан бир қисмини (36 фоиз) йўқотганини ҳисоблаб чиқди. Forbes маълумотларига кўра, миллиардернинг ҳозирги бойлиги 21,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан